Оҳангарон туман хоким, прокурори, ер тузатиш кўчмас мулк кадастери - Ariza
Мен 2008-йил Охангарон туман хокимига ариза билан мурожат қилиб, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси қуриш учун Ер майдони ажратишни сўраганман. Хоким 2008-йил 8-ноябр куни, 395-сонли қарор чиқариб берди. Шунда архитектура АПЗ 1.2 мухандислик лойиха ишларини бажариб, схемаларни белгилаб берди. Қурилиш ишларини бошлаб юбордим. 15.09.2010-йил мен фундамент ташлаб деворларини шлакаблок билан кўтарган пайтимда, менга таниш бўлган Хўжабаев Маматали қурилиш жойига келиб, “бу жой меники, хужжатларим бор, 5.000.000 сўмга сотиб олганман”, -деб айтди. Мен: “кимдан сотиб олгансиз” – деб сўраганимда, жавоб бермади. Хўжаев М. 2011-йил ФИБ Судига даъво ариза берган ва Суд уни даъвосини рад этган. Хўжаев М. ФИБ вилоят Судига апеляция шикояти ёзди, вилоят Суди кўриб чиқиб, рад этган.
Тошкент вилояти, Ер тузатиш ресурслари, кўчмас мулк ва давлат кадастер бошқармасининг 2011-йил 8-июль кунидаги 08/7-1057 сонли тақдимномасида Тошкент вилоят Хокимининг 2010-йил 26-январдаги № 47 сонли қарори талаблари бузилган деб, менга берилган 2008-йил 11-ноябрдаги 395- Хоким қарорини бекор қилмоқда. Аслида қонунни орқага қайтиш кучи эга эмас. 2008-йил ноябр ойида Оҳангарон туман Хокими, № 395-сонли қарори билан Ер менга ажратган. 2010-йил 26-январь кунидаги Тошкент вилояти Ер кадастерида чиқарилган 395-сонли қарорини тақдимномага мени киритган. Фақат мени Ер майдонимга.
Тошкент вилоят, Ер тузатиш кадастерининг иккита ишчисига нисбатан, шикоятлар бўйича жиноят иши қўзғатилган ва ишдан бўшатилган. Мен тақдимнома нотўғри киритилганлиги бўйича, Оҳангарон туман Хокими хуқуқшуноси, архетектура бошлиғи мендан 1000 (бир минг) АҚШ доллари сўрагани бўйича, Оҳангарон туман Прокурори Абдунабиев А.А.га шикоят ариза ёздим, лекин Оҳангарон туман Прокурорига ёзган аризамни, Оҳангарон туман Хокимига қонуний кўриб чиқиш учун 2011-йил 12-август куни №1024-11 сонли хат билан, Оҳангарон туман Хокимига юборган. Мен Оҳангарон туман Хокимидан жавоб хати олганим йўқ. Бу тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси М.Х.Х.га ёзиб берганимда уларни ушлаш мумкин эди. Мен уларни бола-чақасини, оиласини ўйлаб, шу ишни қилмадим.
Шундан кейин, 2011-йил 11-сентябр куни Ўз. Рес. Прокуратурсига ариза юбордим. Ўз. Рес. Прокуратурасининг ходими, Ш.Ш. Амриев Тошкент вилоят Прокуратурасига 2011-йил 13-сентябр куни № 2410-11 сонли хати билан Тошкент вилоят Прокуратурасига юборган. Тошкент вилоят Прокуратурси, Оҳангарон туман Прокуратурасига юборган. Оҳангарон Прокурори Д.Р. Файзиев жавоб хатида, Судга мурожат қилишни тавсия қилди. Бу ёзувларимдан кейин, 2012-йил 28-май № 345-сони билан Оҳангарон туман Хокими, қайта қарор чиқариб берди. Шу билан биргаликда, 2008-йилги 395-сонли қарорни ўз кучида қолдирди. Шу иккита қарорга асосан, мен маиший хизмат кўрсатиш шахобчасини ва Тошкент вилоят Архитектура ва қурилиш бошқармаси кенгаш баённомасига асосан, қурилишни тугаттим.
2011-йил 30-октябр куни, Оҳангарон туман Хокимига маиший хизмат кўрсатиш шахобчасини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида № 2945 сонли ариза билан мурожат қилдим. Хокимятдаги қурилиш комисиясига қабул қилиш учун юборди, мен аризани жавобини сўраб Хокимятга борганимда комисия аъзолари 7 киши имзо қўйиб, ижобий хулосани берган. Лекин туман Хуқуқшуноси ва Ер кадастер бошлиғи, бош архитектор имзо чекмаган. Сабабини сўраганимда, ушбу Ер майдони, 33-сонли мактабга тегишли деб айтган ва бу тўғрисида Оҳангарон туман Прокурори А.А. Абдунабиевнинг протести бор, - деб айтди. Шунда мен билдим Прокурорни протести борлигини. Протест билан танишганимда, менга 2008-йил № 395-сонли Хоким қарори билан берилган жой, 33-сонли мактаб Ер майдонига тешигли екан. Прокурорни протест қилишига сабаб Оҳангарон туман, Ер тузатиш кўчмас мулк кадастерининг бош мухандиси Ортиқов Ш. Оҳангарон туман Прокурорига ёзган хатига асосан, мазкур Ер мактаб тасарруфида еканлиги ёзилган. Мен бу тўғрисида, Ер кадастери бошлиғи Хидировга, туман Хокими 2012-йил 19-декабр кунидаги № 12992 сонли хати билан ушбу Ер майдони тасдиқланган харитасига асосан, 33-сонли мактаб Ер майдони хисобланадими йоки йўқлиги тўғрисида маълумотнома сўраган Хокимни хатига Ер кадастер, хозиргача жавоб бергани йўқ (Прокурор суянган тоғи).
Шундан кейин, туман архитектура ва хуқуқшуноси огохлантириш хатини қалбакилаштириб, 2012-йил 5-декабр куни №13662 сонли даъво ариза билан қурилган бинони ва иншоатларини ўз хисобимдан бузиб ташлаш тўғрисида Тошкент вилоят, Оҳангарон туманлараро Судига даъво ариза киритган. Мени Судга бир неча маротаба чақирди, мен борганман. Улар Судга келмади.
Мен қурган маиший хизмат шахобчасини майдони 33-мактаб тасарруфида эмас. Прокурор протести нотўғри ёзилган (Хоким ва Прокурор, мен қурган маиший хизмат шахобчаси ва 33-сонли мактаб жойлашган жойни бориб кўрмаган) фақатгина сохта хатларга асосан қизиқувчанлик қилиб келмоқда.
Буларга сабаб, мени адвокатим Сўровнома билан Тошкент вилоят Ер тузатиш ва кўчмас мулк кадастер хизматининг 15591 2011 йилги тасдиқлаб берилган харитасига асосан ва Ер тузатиш кўчмас мулк кадастер хизмати Бокиев Р. Ортиқов К. ва Маюсупов О.лар тасдиқлаган харисининг кўчирмасига асосан Оҳангарон Телов, Ангрен асфалт авто йўлнинг ўнг томонида 33-сонли мактаб жойлашган. Маиший хизмат шахобчаси Ер майдони катта асфалт йўлининг чап томонида жойлашганлигини тасдиқлаб 33-сонли мактаб ер майдони тасарруфига кирмайди, - деб айтди. (Тасдиқланган харита бизда сақланмоқда.)
Мен маиший хизмат кўрсатиш шахобчасини қуриш учун 50.000.000 (еллик миллион) кредит турмуш ўртоғим номига олинган, бундан ташқари 120 бош қўй, 10 бош қорамол сотганман. Акамлардан қарз пули олганман (бизлар 5 ака-ука). Жами бўлиб: 157.000.000 (бир юзи еллик етти миллион) харажат қилганман.
Бу йил Обод турмуш йилида мени сарсон-саргардон қилиб, оилавий тадбиркорликка қаршилик қилиб келмоқда. Мен туман марказидан узоқда жойлашган қишлоқда 1520 ишчи ўрин ташкил қилиб, махаллани ободонлаштиришга қаршилик қилмоқда. Бу билан туман мансабдор шахслар Президентимиз олиб бораётган сиёсатига, жамиятимиз ўзгаришларига қаршилик қилиши натижасида, мен қуриб битирган маиший хизмат шахобчаси 11 ойдан бери фойдаланишга қабул қилинмайди.
Мен ташландиқ, қаровсиз, ахлатхона бўлиб ётган Ер майдонини текислаб, ўзлаштирганман. Илтимос менга ёрдам беринглар.
Оҳангарон туман ҚФЙ Санам қишлоғи Мусаев Ф.Т.